Шокиров, Фаррухбек (2026) ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ҚЎРИҚЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ: ВАЗИФАЛАР, ШАКЛЛАР ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР. SYNAPSES: INSIGHTS ACROSS THE DISCIPLINES; Vol. 3 No. 4 (2026): SYNAPSES: INSIGHTS ACROSS THE DISCIPLINES; 163-182.
33272.pdf - Published Version
Download (467kB)
Abstract
Мазкур мавзуда қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланадиган объектлар ҳудудида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолиятининг мазмун-моҳияти, асосий вазифалари ҳамда ўзига хос жиҳатлари илмий-амалий нуқтайи назардан ёритилади. Профилактик фаолият объект хавфсизлигини таъминлаш, кириш-чиқиш режимига риоя этилишини назорат қилиш, мулк ва моддий бойликларни муҳофаза қилиш, хавф омилларини барвақт аниқлаш ва уларни нейтраллаштириш, шунингдек фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракат қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи сифатида талқин этилади. Мавзуда қўриқлаш хизмати профилактикасининг ўзига хослиги сифатида: режимли ҳудудда ишлаш, хавфларни рискка асосланган баҳолаш, техник қўриқлаш воситалари (видеокузатув, сигнализация, назорат-ўтказиш пунктлари) билан уйғун фаолият, ҳодисаларни ҳужжатлаштириш ва ахборот алмашинуви, шунингдек ходимларнинг хизмат интизоми ва коммуникация маданияти алоҳида таъкидланади. Хулоса сифатида, қўриқланадиган объектларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги стандартлаштирилган тартиб-таомиллар, профилактик режалаштириш ва комплекс хавфсизлик моделини тўғри қўллашга боғлиқ экани асосланади.
| Item Type: | Article |
|---|---|
| Additional Information: | Imported from Synapses: Insights Across the Disciplines |
| SWORD Depositor: | Admin User |
| Depositing User: | Admin User |
| Date Deposited: | 30 Sep 2026 22:00 |
| Last Modified: | 30 Sep 2026 22:00 |
| URI: | https://universalpublishings.uz/id/eprint/18613 |
