Қандли диабет билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи микрофлораси ўзгаришининг аҳамияти ва уни яхшилашнинг долзарблиги

ORIGINAL SOURCE
Originally published in Journal of Universal Science Research; Vol. 1 No. 10 (2023): JOURNAL OF UNIVERSAL SCIENCE RESEARCH; 90-101.

Эргашева, Х.И and Юнусходжаев, П.Ю and Максудова, Г.А. (2023) Қандли диабет билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи микрофлораси ўзгаришининг аҳамияти ва уни яхшилашнинг долзарблиги. Journal of Universal Science Research; Vol. 1 No. 10 (2023): JOURNAL OF UNIVERSAL SCIENCE RESEARCH; 90-101.

[thumbnail of 4013.pdf] PDF
4013.pdf - Published Version

Download (1MB)

Abstract

Тақдим этилган ушбу мақолада қандли диабет касаллигида бутун организм даражасида бўлгани каби оғиз бўшлиғида юзага келадиган ўзгаришлар, қандли диабетнинг оғиз бўшлиғи микрофлорсига таъсири хусусида олиб борилган адабиётлар таҳлили натижалари баён қилинган. Шунингдек, оғиз бўшлиғи нормал микрофлораиси унинг инсон саломатлигига таъсири, микробиоценознинг бузилиш сабаблари ҳамда ҚД учун хос бўлган ҳолатлар хусусида муаллифлар фикрлари келтирилган. Шундай қилиб, оғиз бўшлиғи ўзига хос, мураккаб ва барқарор микробиоценоз бўлиб, микроорганизмларнинг ўсиши ва сақланиши учун жуда қулай муҳит ҳисобланади. Соғлом одамнинг организмида кўпроқ ёки камроқ миқдорда бўладиган микроорганизмлар унинг нормал микрофлорасини ҳосил қилади. ҚД касаллиги деярли бутун организмнинг, шу жумладан оғиз бўшлиғининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган касалликдир. ҚД учун оғизни тўғри парвариш қилиш алоҳида аҳамиятга эга, чунки қондаги қанд даражасини доимий меъёрда ушлаб тура олмалик туфайли диабет касаллигида оғиз касалликларини ривожланиш хавфи ортишига олиб келади.
ҚД да оғиз бўшлиғи микрофлорасини меъёрда бўлишини таъминлаш мақсадида гигиена қоидаларига риоя қилиш, ҚД жараёнини назорат қилиш, стоматологлар ва периодонтистлар томонидан ўз вақтида профилактик текширувлар олиб бориш, оғизни парвариш қилишда фойдаланиладиган маҳсулотларни танлашда эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилиш тавсия қилинади.

Item Type: Article
Additional Information: Imported from Journal of Universal Science Research
SWORD Depositor: Admin User
Depositing User: Admin User
Date Deposited: 04 Oct 2026 21:10
Last Modified: 04 Oct 2026 21:10
URI: https://universalpublishings.uz/id/eprint/20015

Actions (login required)

View Item
View Item