Тураев, Шойимардон (2026) ЯШИРИН ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИНИ ЭРТА АНИҚЛАШНИНГ КЛИНИК- ДИАГНОСТИК АЛГОРИТМИ. South Aral Region Medical Journal; Vol. 2 No. MAXSUS SON-3 (2026): JANUBIY OROLBO‘YI TIBBIYOT JURNALI; 346-353.
1976.pdf - Published Version
Download (380kB)
Abstract
Тадқиқот мақсади: Жамиятимиз турли соҳа валилларида яширин барқарор зўриқиш стенокардияси бўлган эркакларда тўртта даволаш гуруҳи ва битта соғлом-назорат гуруҳи бўйича липид, ПОЛ-АОТдаги силжишлик, NО кўрсаткичларини ҳамда велоэргометрия (ВЭМ) синамаси натижаларни қиёсий баҳолаш кўриб чиқилди.Материал ва услублар: Тадқиқотда жами 150 нафар, 35–55 ёшдаги иштирокчи белгиланди. Улар икки гуруҳга ажратилди: асосий гуруҳ (n=120) ва назорат (соғлом, n=30) гурух. Асосий гурух клиник жиҳатдан кўкрак қафасида оғриқ шикоятлари бўлмаган, аммо хавф омиллари- чекиш, дислипидемия, психоэмоционалстрес, гиподинамия ва АГ каби бўлган яширин ишемияга гумон қилинган беморлар гуруҳига ажратилди. Асосий гурух доминант хавф омилларига кўра тўртта гурухга (ҳар бирида n=30) тақсимланди. Беморларда касалликни эрта аниқлаш мақсадида липид спектри кўрсаткичлари (умумий холестерин, триглицеридлар, ПЗЛП, ЮЗЛП), томир эндотелийси ҳолатини баҳолаш учун азот оксиди (NO) миқдори, ПОЛ-АОС маҳсулотлари МДА ҳамда СОД кўрсаткичлари ўрганилди. Яширин ишемияни провокация қилиш ва жисмоний юкламага чидамлиликни аниқлаш мақсадида барча беморларда инструментал текширув сифатида велоергометрия (ВЭМ) тести ўтказилди.Натижалар: Олинган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, асосий гуруҳ (n=120) ишончлилик даражаси атероген липидлар (ЛПНП) яққол дислипидемия, ПОЛ маҳсулоти (МДА) миқдори соғлом шахсларга нисбатан сезиларли даражада юқорилиги, антиоксидант ҳимоя (СОД) ва азот оксиди (NO) даражасининг сезиларли пасайиши кузатилди.Функционал синамаларга кўра, тинч ҳолатдаги ЭКГ 120 нафар беморнинг аксариятида нормал кўринишни берди. Бироқ, ВЭМ (велоэргометрия) жисмоний юкламаси қўлланганда, 120 нафар бемордан силжиш кузатилди.
| Item Type: | Article |
|---|---|
| Additional Information: | Imported from South Aral Region Medical Journal |
| SWORD Depositor: | Admin User |
| Depositing User: | Admin User |
| Date Deposited: | 06 Oct 2026 21:09 |
| Last Modified: | 06 Oct 2026 21:09 |
| URI: | https://universalpublishings.uz/id/eprint/20415 |
