Эрматов, Низом and Бердиев, Олим and Хайитов, Шохрух and Кенжабаев, Дулта and Собиров, Оғабек (2026) МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИК ҲОЛАТИГА ЁЗ МАВСУМИДАГИ ОВҚАТЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ТАЪСИРИНИ ГИГИЕНИК ТАҲЛИЛИ. South Aral Region Medical Journal; Vol. 2 No. 5/2 (2026): JANUBIY OROLBO‘YI TIBBIYOT JURNALI; 606-619.
2082.pdf - Published Version
Download (565kB)
Abstract
Мазкур тадқиқотда Тошкет вилоятидаги Ўрта Чирчиқ тумани 25-сонли, Бўка тумани 3-сонли ва 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида 2025 йил ёз мавсумидаги таомномаларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлиги, макронутриент таркиби ва энергетик қиймати гигиеник жиҳатдан таҳлил қилинди. Мақсад ёзги рациондаги номутаносибликларни аниқлаш ва уларнинг болалар саломатлиги учун эҳтимолий аҳамиятини баҳолашдан иборат. Тавсифий таҳлилда 24 та маҳсулот позицияси ҳамда оқсил, ёғ, карбонсув ва энергетик қийматнинг умумлаштирилган кўрсаткичлари ўрганилди. Таққослаш учун дастлабки ҳисоб жадвалидаги меъёрлар қўлланди; макронутриент ва энергия меъёрларининг 0016-21-сон СанҚваНдаги 3-7 ёшли болалар учун 9-10,5 соатлик режимга мослиги текширилди. Рационда оқсил 49,83 г, ёғ 54,46 г, карбонсув 192,70 г, энергетик қиймат 1453,86 ккални ташкил этиб, таъминланганлик тегишлича 78,29; 84,17; 94,77 ва 88,10% бўлди. Балиқ билан таъминланганлик 42,00%, қатиқ ва кефир билан 45,00%, творог билан 71,10%, сабзавотлар билан 71,23%, мева, резавор ва шарбатлар гуруҳи билан 76,41% ни ташкил этди. Гўшт, нон ва картошка миқдорлари таққослаш даражасига яқин бўлгани ҳолда, оқсилли маҳсулотлар ассортименти ва ўсимлик маҳсулотлари таъминотида номутаносиблик кузатилди. Аниқланган фарқлар таомнома даражасидаги натижалар бўлиб, улар алоҳида болаларда нутритив етишмовчилик ёки касалланиш ошганлигини исботламайди. Ёзги рационни балиқ, сут маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар ҳисобига такомиллаштириш, ҳақиқий истеъмол ва овқат қолдиқларини ҳисобга олиш, шунингдек маҳсулотлар хавфсизлиги назоратини таъминлаш мақсадга мувофиқ.
| Item Type: | Article |
|---|---|
| Additional Information: | Imported from South Aral Region Medical Journal |
| SWORD Depositor: | Admin User |
| Depositing User: | Admin User |
| Date Deposited: | 25 Oct 2026 21:19 |
| Last Modified: | 25 Oct 2026 21:19 |
| URI: | https://universalpublishings.uz/id/eprint/21950 |
