Турманкулов, Норпўлат (2026) НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА МОЛИЯВИЙ БОШҚАРУВ ВА ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ. JOURNAL OF LAW AND ECONOMICS; Vol. 1 No. 1 (2026): JOURNAL OF LAW AND ECONOMICS; 4-9.
37.pdf - Published Version
Download (290kB)
Abstract
Ушбу илмий мақолада нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятида молиявий бошқарув ва ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг назарий-услубий асослари тадқиқ этилган. Тадқиқотда молиявий бошқарувнинг замонавий концепциялари, ички назоратнинг аҳамияти ҳамда унинг таълим муассасалари фаолияти самарадорлигига таъсири илмий жиҳатдан асослаб берилган. Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий база, хорижий ва маҳаллий тажрибалар таҳлили асосида нодавлат олий таълим муассасаларида молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва таваккалчиликларни камайтиришда ички назорат тизимининг ўрни очиб берилган. Шунингдек, молиявий бошқарув ва ички назорат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, уларни интеграциялаш орқали бошқарув қарорларининг сифатини ошириш масалалари ёритилган. Мақолада мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, улар нодавлат олий таълим муассасаларида молиявий бошқарув ва ички назорат тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади. Тадқиқот натижалари мазкур соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, тадқиқотчилар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари учун амалий аҳамиятга эга.
| Item Type: | Article |
|---|---|
| Additional Information: | Imported from JOLAE |
| SWORD Depositor: | Admin User |
| Depositing User: | Admin User |
| Date Deposited: | 21 Sep 2026 22:59 |
| Last Modified: | 21 Sep 2026 22:59 |
| URI: | https://universalpublishings.uz/id/eprint/2722 |
